Россияда № 1 тўлов тизими
Бош саҳифаУчун мижозларСаволлар ва жавоблар

Саволлар ва жавоблар

Умумий мавзулар

CONTACT тизими энг яқин хизмат кўрсатиш шаҳобчасининг қаердалигини қандай билиш мумкин?

Агарда Сизда жисмоний шахс манзилига нақд пул маблағлари билан тўлаш учун ўтказмани юбориш истаги бўлса, энг яқин CONTACT хизмат кўрсатиш шаҳобчалари тўғрисидаги маълумотларни Хизмат кўрсатиш шаҳобчалари бўлимидан олишингиз мумкин.

Юридик шахслар - Тизим Операторлари мижозлари фойдасига ёки жисмоний шахслар ҳисобларига ўтказмани юбориш мумкин бўлган CONTACT тўлов шаҳобчалари тўғрисида маълумотлар олиш учун Тўловлар бўлимида Ўз тўловингиз хусусиятини танланг, кейин - Сиз тўловни амалга оширмоқчи компания (провайдер) манзилини танланг ва саҳифанинг қуйи қисмидаги “Тўлов шаҳобчалари” уланмаси бўйича ўтинг.

Қўшимча маълумотларни 8 800 200-42-42 телефон рақами бўйича 24 соатлик маълумотлар бериш хизматига қўнғироқ қилиб олишингиз мумкин. Россия бўйича қўнғироқ бепул.

CONTACT Тизими орқали ўтказма/тўловни олиш/юбориш учун қандай ҳужжатлар талаб қилинади?

Агар Сиз РФ ёки Беларус фуқароси бўлсангиз, ўтказмани олиш ёки юбориш учун фақат шахсни тасдиқловчи хужжатнинг бўлиши талаб қилинади. Бошқа давлатларнинг фуқаролари учун Иштирокчи-Юборувчи ёки Иштирокчи-Олувчи шахсни тасдиқловчи хужжатдан ташқари миграцион карта ва қуйидаги хужжатлардан бирортасини тақдим этишни талаб қилиш ҳуқуқига эга: доимий яшаш учун рухсат, РФ да вақтинчалик яшаш учун рухсатома ёки виза, Арманистон, Озарбайжон, Молдова, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон фуқароларидан юқорида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этиш талаб қилганда миграцион картани тақдим этилиши етарли бўлади.

Россия Федерацияси қонунчилигига мувофиқ шахсни тасдиқловчи хужжатлар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

  • Россия Федерацияси фуқароси паспорти, умумфуқаровий хорижга чиқиш паспорти – Россия Федерацияси фуқаролари учун;
  • Паспортни расмийлаштириш даври учун бериладиган Россия Федерацияси фуқароси шахсини тасдиқловчи вақтинчалик гувоҳнома (2П-шакл);
  • Россия Федерацияси ҳарбий хизматчиси шахсини тасдиқловчи гувоҳнома ёки ҳарбий билет, ҳарбий денгизчи паспорти – Россия Федерацияси ҳарбий хизматчилари учун;
  • Миллий фуқаролик паспорти – Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик яшаб труган хориж фуқаролар учун;
  • Қирғизистон Республикаси фуқаросининг ички паспорти (ID — карточка);
  • Россия Федерациясида доимий яшашга рухсат ёки вақтинчалик яшаш учун рухсатнома – фақат фуқаролиги йўқ шахслар учун, агар улар Россия Федерацияси ҳудудида доимий яшасалар;
  • Россия Федерацияси дипломатик ёки консуллик муассасаси, иммиграцион назорат пости ёки Россия Федерацияси Федерал миграцион хизматининг ҳудудий органи томонидан берилган қочоқ гувоҳномаси ёки шахсни қочоқ деб тан олиш тўғрисидаги илтимосноманинг кўриб чиқилаётганлиги тўғрисида гувоҳнома –қочоқлар учун;
  • Россия Федерацияси ҳудудидан вақтинчалик бошпана бериш тўғрисида гувоҳнома – хориж фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахслар учун (Россия Федерацияси Федерал миграцион хизматининг ҳудудий органи томонидан берилади.)

Менинг Россия паспортимнинг амал қилиш муддати ўтиб кетганлиги туфайли ўтказмани беришдан бош тортдилар – икки кун олдин мен 45 ёшга тўлдим ва паспортимни алмаштиришга улгурмадим. Паспорт алмаштириш учун расман бир ой муҳлат берилганлиги боис бундай рад жавоб берилиши қонунга хилоф эмасми?

07.08.2001 йилдаги 115-ФҚ-сонли “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга (тозалашга) ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги”ги Федерал қонуннинг 7-моддасига мувофиқ ўтказмани бериш учун Иштирокчи-Олувчи мижоз томонидан тақдим этилган шахсни тасдиқловчи ҳужжат асосида ўтказилувчи мижозни идентификация қилишни амалга ошириши шарт. Мижозни идентификация қилишга имкон берадидан барча ҳужжатлар тақдим этиш санасида ҳақиқий бўлиши шарт (Россия Банкининг 19.08.2004 йилдаги 262-П-сонли “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга (тозалашга) ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида кредит ташкилотлари томонидан мижозлар ва фойда олувчиларни идентификация қилиш тўғрисида”ги Низомининг 2.2-банди). Россия Федерацияси фуқароси паспорти бўйича: РФ Ҳукуматининг 1997 йил 8 июлдаги 828-сонли Қарори билан тасдиқланган Россия Федерацияси фуқароси паспорти тўғрисидаги Низомнинг 7-бандига мувофиқ фуқаро 20 ва 45 ёшга тўлганида паспортнинг амал қилиш муддати тугайди, яъни ҳақиқийлигини йўқотади ва алмаштирилиши шарт, шу билан бирга юқорида кўрсатилган Низомнинг 15-бандига мувофиқ ҳақиқий бўлмаган паспортини алмаштириш учун фуқаро паспортнинг амал қилиш муддати тугаган вақтдан бошлаб 30 кунлик муддат ичида ҳужжатлари ва шахсий фотосуратларини Федерал миграция хизматининг ҳудудий органига топшириши шарт. Янги паспорти расмийлаштирилгунича фуқарога унинг илтимоси бўйича янги паспортни расмийлаштирганча, унинг илтимоси билан Федерал миграция хизматининг 2009 йил 7 декабридаги 339-сонли Буйруғи билан тасдиқланган 2П-шаклдаги шахсни тасдиқловчи вақтинчалик гувоҳнома берилади, у паспорт алмаштириш даври учун фуқаро шахсини тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади.

Шундай қилиб юқорида эслатиб ўтилган ҳолатда рад жавоб бериш қонунийдир, чунки Сиз тақдим этиш санасида идентификация қилишни ўтказиш учун зарур бўлган ўша муддатга амал қиладиган хужжатни тақдим эта олмагансиз.

Мен хусусий тадбиркорман, Львов шаҳрида истиқомат қиламан. Аҳолига интернет-тўловлар, ўтказмалар кабилар соҳасида хизмат кўрсатаман. CONTACT Тизими асосида аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича Сизнинг вакилингиз бўлишим мумкинми?

CONTACT Тизими Операторлари вакиллари (банк тўлов агентлари) томонидан ўтказмаларни амалга оширишда қатнашиш (жумладан жисмоний шасхлардан якка тартибдаги тарбиркор манзилига ҳисобварақ очмасдан туриб ва юридик шахслардан алоқа хизматлари ва бошқалар учун) фақатгина Россия Федерацияси ҳудудида амалга оширилиши мумкин. Бошқа истаган давлатда, жумладан Украинадаги Львов шаҳрида Сиз CONTACT тизимидан фақатгина хусусий шахс сифатида фойдаланишингиз мумкин ва ҳисобварақ очмасдан туриб пул юборишингиз/олишингиз мумкин.

Ўтказмани амалга ошириш пайтида кассир менинг паспортимни сканер қилиб олди ва ўз хатти-ҳаракатларини нақд пулларнинг ноқонуний обороти тўғрисидаги қарор билан изоҳлади. Кассирнинг хатти-ҳаракатлари қонунга хилоф эмасми?

07.08.2001 йилдаги 115-ФҚ-сонли “ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА (ТОЗАЛАШГА) ВА ТЕРРОРИЗМНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ ТЎҒРИСИДАГИ”ги Федерал қонунга (7-модда 1-банд) мувофиқ пул маблағлари ёки бошқа мулк операцияларни амалга оширадиган ташкилотлар мижозни, мижоз вакилини ёки даромад олувчини идентификация қилишлари ҳамда жисмоний шахсларга тааллуқли бўлган қуйидаги маълумотларни белгилаши шарт:

фамилияси, исми ва отасининг исми (агар қонун ёки миллий одатларда бошқача кўзда тутилмаган бўлса), фуқаролиги, туғилган санаси, шахсни тасдиқловчи ҳужжат реквизитлари, хориж фуқаросига ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга Россия Федерациясида яшаш (бўлиш) ҳуқуқини берувчи миграцион карта маълумотлари, яшаш (рўйхатга олиш) ёки вақтинчалик туриш манзили, солиқ тўловчининг идентификацион рақами (мавжуд бўлса ҳолларда).

Кўрсатилган Қонунга мувофиқ идентификация қилиш – бу ушбу Федерал қонунни амалга ошириш мақсадида мижозлар, уларнинг вакиллари, даромад олувчилари ҳақидаги Федерал қонун томонидан белгиланган (юқорида кўрсатилган 115-ФҚ-сонли) маълумотларни аниқлаш, ҳужжатларнинг асл нусхалари ва (ёки) уларнинг тегишли тартибда тасдиқланган нусхаларидан фойдаланган ҳолда ушбу маълумотларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлаш, маълумотларни қайд қилиш – қоғоздаги ва (ёки) бошқа сақлаш васиталаридаги маълумотларни олиш ва маҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар тўпламидир.

Бундан ташқари CONTACT Тизими 90дан ортиқ мамлакатдаги конрагентлар билан ҳамкорлик қилади. Кўпгина мамлакатларда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга (тозалашга) ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидагида қонунчилик ўтказмаларни Олувчиларга нисбатан бирор-бир шубҳалар мавжуд бўлган ҳолларда Юборувчилар шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаларини талаб қилиш мумкинлигини назарда тутади.

Шундай қилиб федерал қонунчилик талабини ҳамда Тизим хорижий контрагентларининг талабларини бажариш мақсадида кредит ташкилотлари шахсни тасдиқловчи хужжатларнинг нусхаларини тайёрлашга ҳақлидирлар.

Пул ўтказмаларининг тўловлардан фарқи нимада?

CONTACT Тизими бўйича барча операциялар юридик жиҳатдан пул маблағларининг ўтказмалари ҳисобланади, қулайлик ва сайтимизга жойлаштирилган маълумотлардан мижозларнинг фойдаланишларини осонлаштириш учун бу ҳолатда ўтказма деганда жисмоний шахсларга нақд пул маблағлари билан тўлаш учун юбориладиган жисмоний шахсларнинг топшириқлари бўйича пул маблағларининг ўтказмалари тушинилади, “тўловлар” термини остида эса биз жисмоний шахсларнинг жисмоний ва юридик шахслар – маълум форматда кўрсатилувчи ва тушаётган маблағларни мақсади бўйича ҳисобга олишга имкон берувчи минимал идентификаторлар тўпламини бериш тўғрисидаги келишувлар тузилган Тизим Оператори Мижозларининг ҳисобварақларига ўтказиш учун мўлжалланган ўтказмаларини назарда тутамиз. Яна юридик шахслар – Тизим Оператори Мижозлари ҳисобварақларидан жисмоний шахслар фойдасига ҳисобварақ очмасдан тўлаш учун юбориладиган пул маблағларининг ўтказмалари ҳам ўтказма ҳисобланади. Бунда алоҳида тоифага CONTACT-ҲИСОБВАРАҚ хизмати ажратилади — бу Тизим Операторида олувчи ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи ташкилот билан тўғридан-тўғри шартномалар мавжуд бўлмаган ва юборувчидан олувчи ва унга хизмат кўрсатувчи ташкилот реквизитларини тўлиқ кўрсатиш талаб қилинадиган ҳолларда жисмоний шахсларнинг эркин реквизитлар бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳисобварақларида ҳисобга олиш учун юбориладиган ўтказмаларидир.

Айтингчи, пул ўтказмалари тизимлари бўйича юбориладиган пул ўтказмалари суғурта қилиниши керакми?

23.12.2003 йилдаги 177-ФҚ-сонли “Жисмоний шахсларнинг Россия Федерацияси банкларидаги омонатларини суғурталаш тўғрисида”ги Федерал Қонунга кўра банклар томонидан жисмоний шахсларнинг топшириқлари бўйича банк ҳисобварақларини очмаган ҳолда амалга ошириладиган пул маблағлари ўтказмаларини суғурта қилиниши шарт эмас.

 

Жисмоний шахслар манзилига ўтказиладиган пул ўтказмалари

 

CONTACT Тизими бўйича ўтказмани қандай валютада амалга ошириш мумкин?

Ўтказмани Россия ҳудуди бўйлаб Россия рублларида, Узоқ хориж мамлакатларига АҚШ доллари ва Еврода ҳамда МДҲ мамлакатларига ҳар уччала валютада амалга ошириш мумкин. Бунда бир қатор Иштирокчи-Олувчилар маҳаллий қонунлар талабларига мувофиқ ёки мижоз хоҳиши бўйича қўшимча хизмат сифатида юқорида санаб ўтилган валюталардан бирида юборилган ўтказмани тўлашни миллий валютада амалга оширишлари мумкин.

Қандай максимал пул миқдорини ўтказиш мумкин? Ўтказмалар сонига нисбатан чекловлар мавжудми?

Нақд пул маблағлари билан тўлаш учун жисмоний шахслар фойдасига юбориладиган ўтказмалар учун:

  • РФ ҳудуди бўйича битта ўтказманинг россия рублида максимал суммаси — 500 000 руб., бунда битта Юборувчи томонидан амалга ошириладиган ўтказмалар сони чекланмаган;
  • РФ ҳудудидан ташқарига — агар Сиз Россия Федерацияси резиденти бўлсангиз, бир операцион кун давомида 5000 АҚШ доллар эквивалентидан кўп бўлмаган миқдордаги хорижий валюта ёки россия рублини ўтказишингиз мумкин (РФ ҳудудидан ўтказмаларни юборишдаги қонунчилик билан ўрнатилган чеклов), РФ резиденти бўлмаганлар учун битта пул ўтказмаси суммасига нисбатан Тизим чеклови — 350 000 руб., 10 000 АҚШ доллари ёки 10 000 Евро, бунда битта Юборувчи томонидан амалга ошириладиган ўтказмалар сони чекланмаган. Бундан ташқари Сиз танлаган пул бериш шаҳобчасида мамлакат ёки Иштирокчи-Олувчининг ўзининг чекловлари амал қилиши мумкин (бу ҳол айниқса Узоқ хориж мамлакатларига ўтказмалар учун долзарбдир). Батафсил маълумотлар олиш учун 8 800 200-42-42 телефон рақами орқали 24 соатлик маълумотлар бериш хизматига қўнғироқ қилинг, Россия бўйича қўнғироқ бепул ёки “Ўтказма баҳоси” ўзаро фаол блокидан фойдаланган, режалаштирилаётган ўтказма бўйича талаб қилинган маълумотларни киритган ҳолда сайт бош саҳифасидаги ўтказмаларни тўлашнинг ўзига хос хусусиятлари танишиб чиқинг.

Ишончнома бўйича пул ўтказмани юбориш/олиш мукинми?

Техник жиҳатдан Тизим Операторининг дастурий таъминотида ишончнома бўйича ўтказмани фақат юбориш мумкин. Ўтказмани рухсатга эга бўлмаган олувчига тўлаш хатарини камайтириш учун ишончнома бўйича тўлашни техник жиҳатдан амалга ошириб бўлмайди. Бироқ Иштирокчиларда ўзларининг техник имкониятларидан фойдаланган ҳолда ўтказмани олувчининг вакилига тўлаш ҳуқуқи сақланиб қолади, шунинг учун аниқ бир ҳолатда ўтказмани ишончнома асосида олиш мумкинлиги Сиз томонингиздан танланган тўлов шаҳобчасига боғлиқ равишда аниқланади. Пул маблағлари тўловининг кечикишини олдини олиш учун Юборувчи сифатида Сизга ўзингиз дастлаб кўрсатган Олувчининг қандайдир сабабларга кўра ўтказмани ололмаслиги маълум бўлган ҳолларда ўтказмага ўзгаришлар киритишни амалга ошириш ва Олувчи вакилининг ФИШ ни кўрсатишни тавсия қиламиз.

Агар ўтказма юборувчининг вакили томонидан амалга оширилса, тегишли тартибда расмийлаштирилган ишончнома тақдим этилади:

  • Ишончнома нотариус томонидан тасдиқланиши керак.
  • Агар унда банкларда ҳисобварақлардан пулларни олиш ҳуқуқи айтиб ўтилмаган бўлса, мулкларни тасарруф қилиш тўғрисидаги умумий ишончнома қабул қилинмайди.
  • Россия Федерацияси фуқаролари учун — ишончнома Россия Федерациясининг чет эллардаги элчихонаси (консуллик маҳкамаси) томонидан, бошқа мамлакатларнинг фуқаролари учун – Россия Федерациясининг чет эллардаги элчихонаси (консуллик маҳкамаси) ёки хориж давлатининг Россия Федерациясидаги элчихонаси (консуллик маҳкамаси) томонидан тасдиқланиши мумкин.
  • Чет тилида тузилган ишончнома рус тилидаги тасдиқланган таржимаси билан биргаликда тақдим этилади.

Ишончноманинг асл нусхаси Тизим Иштирокчиси томонидан ўзида қолдирилиши мумкин, бошқача қилиб айтганда Иштирокчи мажбурий тартибда ишончноманинг нусхасини тайёрлайди.

Юборувчи пул ўтказмада олувчи тўғрисида қандай маълумотлар кўрсатиши шарт?

Тўлов вақтида шахсни тасдиқловчи хужжат ва Тизим маълумотларида номувофиқликлар бўлиши муаммосини олдини олиш мақсадида олувчини идентификация қилиш учун олувчининг тўлиқ исмини (ФИШ) шахсни тасдиқловчи ҳужжатга мувофиқ тарзда кўрсатиш лозим.

Олувчи маълумотларини Тўловчи-Иштирокчи томонидан тўлдирилишида алоҳида талаблар мавжуд – улар фақат айрим Узоқ хориж мамлакатига ўтказмаларни юборишда амал қилади.

Олувчи ўз фойдасига амалга оширилган пул ўтказмасини қандай билиши мумкин?

Юборувчи Олувчига ўтказма рақами ва миқдори ҳамда манзилли технологиядан фойдаланилганда ўтказмани олиш мумкин бўлган Иштирокчининг манзили ёки манзилсиз технологиядан фойдаланилганда олиш манзилларининг вариантлари тўғрисида хабар бериши керак.

Олувчи пул ўтказмани олаётган вақтида қандай маълумотларни билиши шарт?

CONTACT Тизими Қоидаларига мувофиқ ўтказма Олувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлари Олувчининг фамилияси, исми, отасининг исми (агар бор бўлса) ҳамда Олувчи томонидан айтилган ўтказма рақами Тизимдаги маълумотларга мос келган ҳолларда берилади. Иштирокчи-Олувчи яна ўтказма бўйича қўшимча маълумотларни (сумма, юборувчининг ФИШ, юборилган шаҳар) талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Агар юборувчи олувчининг фамилиясида хатога йўл қўйган бўлса, ўзгартиришларни қандай киритиш мумкин?

Юборувчи ўтказма амалга оширилган шаҳобчадаги Иштирокчига мурожаат қилиб, олувчи маълумотларига ўзгаришлар киритиш тўғрисида ариза ёзади. Агар Иштирокчи-Олувчи билан шартномада бундай васитачилик ҳақини олиш ёзилмаган бўлса, ўзгаришлар киритилганлиги учун восчитачилик ҳақи олинмайди.

Агар юборувчи фамилиямнинг битта ҳарфида хато қилган бўлса, у томонидан ўзгартириш киритмасдан туриб ўтказмани олишим мумкинми?

CONTACT Тизими Қоидаларига кўра қуйидаги ҳолларда операция ҳақида олинган маълумотдаги Олувчи тўғрисида ёзилган маълумотлар ва тақдим этилган ҳужжатлар ўртасида номувофиқликлар бўлганда пул маблағларини беришга йўл қўйилади:

  • маълумотларни ёзишдаги 1-2 та хатолар турлича, қисқартилган ёзишлар ёки матбаа хатолари туфайли содир бўлганда;
  • ўтказмада Олувчининг И.Ф.Ш. тушум келишигида кўрсатилган бўлса;
  • “Олувчининг фамилияси”, “олувчинингисми”, “олувчининг отасининг исми” катаклари нотўғр кетма-кетликда тўлдирилган бўлса-да, шахсни тасдиқловчи ҳужжат асосида мижозни идентификация қилиш имконияти мавжуд бўлса;
  • шахсни тасдиқловчи ҳужжатда отасининг исми кўрсатилмаган, бироқ операция тўғрисидаги олинган маълумотларда отасининг исми кўрсатилган бўлса; бу ҳолда отасининг исмидан қўшимча идентификатор сифатида фойдаланилади;
  • шахсни тасдиқловчи хужжатда отасининг исми кўрсатилган, бироқ операция тўғрисидаги олинган маълумотларда отасининг исми кўрсатилмаган бўлса;
  • операция тўғрисидаги олинган маълумотларда олувчининг исми, фамилияси ва отасининг исми лотин ҳарфлари билан, шахсни тасдиқловчи ҳужжатда эса – рус ҳарфлари билан кўрсатилган бўлса ва аксинча.

Бироқ аниқ бир Иштирокчининг унинг ички ҳужжатларида маҳкамлаб қўйилган ва Тизим Қоидаларида кўрсатилган шартларидан фарқ қиладиган ўтказма беришнинг алоҳида шартлари мавжуд бўлиши мумкин, шунинг учун биз бундай ҳолларда юборувчига у ўтказмани амалга оширган шаҳобчага мурожаат қилиш ва керакли ўзгаришларни киритишни тавсия этамиз. Бундай ўзгаришларни киритиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда эса 8 800 200-42-42 телефон рақами бўйича 24 соатлик маълумотлар бериш хизматимизга қўнғироқ қилинг. Россия бўйича қўнғироқ бепул.

Ўтказмани менинг қизлик фамилиямга юбордилар, уни олиш учун нималар қилишим керак?

Ўтказмани бериш учун юборувчи томонидан кўрсатилган олувчининг Ф.И.Ш олувчи шахсини тасдиқловчи хужжатдаги Ф.И.Ш мос келиши керак, шу туфайли ўтказмани олиш учун юборувчи ўтказмани юборган шоҳобчага мурожаа қилиши ва фамилиянгизни ўзгартириши керак. Шу билан биргаликда Иштирокчи-Олувчи шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат ва никоҳ гувоҳномаси тақдим этилган ҳолларда юборувчи томонидан ўзгаришлар киритмасдан туриб ўтказмани бериш тўғрисида мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга – бу масала аниқ бир ҳолат учун алоҳида тарзда ҳал қилинади.

Юборувчи ўтказмани қайтариши мумкинми?

Нақд пул маблағлари билан бериш учун жисмоний шахс фойдасига юборилган ўтказма юборувчининг сўрови бўйича қайтарилиши мумкин. Бунинг учун ўтказма юборилган Иштирокчи шаҳочасиига мурожаат қилиш ва ариза ёзиш лозим. Ўтказмани қайтарганлик учун воситачилик ҳақи олинмайди, бироқ Олувчи ҳисобварағига ўтказиш учун Тизим Ҳамкорларига юборилган ўтказмалар бўйича воситачилик ҳақлари ва/ёки олувчининг ҳисобварағи очилган Ҳамкор ва/ёки кредит ташкилотининг ҳаражатлари чиқариб ташланган ҳолда қайтарилиши мумкин.

Агар олувчи қандайдир сабабларига кўра уни ололмаса, ўтказмага нима бўлади?

Талаб қилинмаган маблағлар РФ қонунчилиги томонидан белгиланган умумий даъво муддати давомида Тизимда сақланади. Юборувчининг ташаббуси билан ўтказма қайтарилиши мумкин.

 

Тўловлар

CONTACT Тизими бўйича тўловни қандай валютада амалга ошириш мумкин ва тўловлар суммаси ёки сонига нисбатан чекловлар мавжудми?

Юридик шахслар фойдасига РФ бўйича тўловни фақат РФ рублда, РФ ҳудудидан ташқарига эса – АҚШ доллари ёки Еврода амалга ошириш мумкин, шу билан бирга битта юборувчидан юбориладиган тўлов суммаси ва сонига нисбатан тизим чекловлари мавжуд эмас, аммо қонуний чекловлар – масалан, Россия Федерацияси резидентлари учун бир операцион кунда РФ ҳудудидан ташқарига юбориладиган тўловларнинг умумий суммаси 5000 АҚШ доллари ёки унинг эквивалентидан ошмаслиги керак – ва/ёки олувчи – юридик шахс томонидан бошқа чекловлар бўлиши мумкин.

Ўз ҳисобини тўлдириш, яъни юборувчи ва олувчи – ҳисоб эгасининг Ф.И.Ш мос келиши шарти билан ҳамда Юборувчиларнинг бевосита кредит ташкилотларига кредитларини сўндириш бўйича тўловларини тўлашда РФ ҳудудида тўловларни хорижий валютада амалга ошириш мумкин.

Бундай чекловлар мавжудлиги тўғрисида максимал даражада тўлиқ ва тезкор маълумотлар олиш учун юридик шахснинг ўзига мурожаат қилиш керак, бунинг иложи бўлмаган ҳолларда Сиз 8 800 200-42-42 телефон рақами орқали 24 соатлик маълумотлар бериш хизматимизга мурожаат қилишингиз (Россия бўйича қўнғироқ бепул) ёки юридик шахс – тўлов олувчиси ёки олувчи ҳисобварағи очилган кредит ташкилоти/хорижий банкни танлаган ҳолда сайтимиздаги “Тўловлар” бўлимида у билан танишиб чиқишингиз мумкин.

Зурур бўлган ҳолларда қандай қилиб тўловга ўзгаришлар киритиш ёки уни бекор қилиш мумкин?

CONTACT Тизими бўйича юборилган тўловга ўзгартириш киритиш ёки уни бекор қилиш зарур бўлган ҳолларда Юборувчи тўғридан-тўғри юридик шахс – Олувчи ёки олувчи – жисмоний шахснинг ҳисобварағи очилган кредит ташкилотига мурожаат қилиши керак. Бундай мурожаат қилишнинг иложи бўлмаган ҳолларда юборувчи Иштирокчи-Юборувчи офисига ариза тегишли ариза бериши мумкин. Бунда Тизим бўйича бундай тўловга ўзгаршлар киритиш имкониятининг ўзи ҳамда ўзгаришлар киритиш тартиби ва муддатлари Тизим Операторининг ушбу юридик шахс ёки олувчи ҳисобварағи очилган кредит ташкилоти/хорижий банк билан ахборот-технологик жиҳатдан ўзаро алоқалари шартлари билан белгиланади. Ўзгартириш киритиш ёки бекор қилиш имкониятининг мавжудлигини аниқлаш учун Сиз 8 800 200-42-42 телефон рақами орқали 24 соатлик маълумотлар бериш хизматимизга мурожаат қилишингиз мумкин (Россия бўйича қўнғироқ бепул).

Юборувчи тўловда қандай маълумотларни кўрсатиши керак?

Юборувчи тўловда кўрсатиши керак бўлган маълумотлар рўйхатини юридик шахс – олувчи ёки олувчининг ҳисобварағи очилган кредит ташкилоти/хорижий банк белгилаб беради, уни бевосита юридик шахс/кредит ташкилотидан (жумладан унинг сайтидан), 8 800 200-42-42 телефон рақами орқали 24 соатлик маълумотлар бериш хизматимизга мурожаат қилган ҳолда аниқлаштириш ёки юридик шахс – тўлов олувчиси ёки олувчи ҳисобварағи очилган кредит ташкилоти/хорижий банкни танлаган ҳолда сайтимиздаги “Тўловлар” бўлимида билан танишиб чиқишингиз мумкин. Бу қўйилган ҳисоб, йўл варақами, юборувчи билан шартнома, олувчининг шахсий ҳисобварағи, электрон ҳамён рақами бўлиши мумкин.

Менинг тўловим қанчалик тез етиб боради?

Маблағларни ўтказиш муддатлари Тизим Операторининг юридик шахс – олувчи ёки олувчи – жисмоний шахснинг ҳисобварағи очилган кредит ташкилоти/хорижий банк билан тузган шартномаси билан белгиланади ва бир неча иш кунигача бориши мумкин. Аниқ маълумотларни тегишли олувчилар/олувчи – жисмоний шахс ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг сайтларидан, юридик шахс – тўлов олувчиси ёки олувчи ҳисобварағи очилган кредит ташкилоти/хорижий банкни танлаган ҳолда сайтимиздаги “Тўловлар” бўлимидан ёки 8 800 200-42-42 телефон рақами орқали 24 соатлик маълумотлар бериш хизматимизга мурожаат қилган ҳолда олиш мумкин.