Россияда № 1 тўлов тизими
Бош саҳифаҲамкорларгаКредит ташкилотларига

Кредит ташкилотларига

CONTACT пул ўтказмалар тизимида иштирок этиш банклар учун қуйидаги шароитларни яратиб беради:

  1. Қўшимча ҳаражатларсиз мижозларга Россия, МДҲ, Болтиқбўйи давлатлари ҳамда узоқ хориж мамлакатлари ҳудудларидаги хизмат кўрсатиш шаҳобчаларининг кенг тармоғи бўйича пул ўтказмаларини амалга оширишдан иборат кўп талабга эга бўлган хизматни таклиф этиш.
  2. CONTACT универсал дастурий мажмуа асосида юридик шахслар манзилига тўловларни амалга ошириш ва қўшимча воситачилик даромади олиш ҳисобига чакана хизматлар рўйхатини кенгайтириш.
  3. Банкнинг бошқа хизматлари: валюта айрибошлаш, депозит ячейкаларини ижарага бериш, пластик карталарни харид қилиш каби хизматлар истеъмолчилари сонини орттириш.
  4. CONTACT тармоғи бўйича ўтказмаларнинг хорижий иштирокчилари билан ҳамкорлик ҳисобига ўз банкининг халқаро даражадаги обрўсини кўтариш.
  5. Ўз банкининг ахборот рейтингини кўтариш, чунки CONTACT тармоғининг иштирокчилари бўлган банклар тўғрисидаги маълумотлар (жумладан, уларнинг реквизитлари, мижозларга хизмат кўрсатиш шаҳобчаларининг манзиллари ва телефон рақамлари) ахборот-реклама материалларида мунтазам равишда пайдо бўлади.
  6. Молиявий бозорлар конъюнктурасидан қатъий назар ўз даромадларини мунтазам равишда орттириш. Бу пул ўтказмаларига нисбатан мунтазам ўсиб бораётган эҳтиёж, унчалик кўп бўлмаган қўшимча ҳаражатлар ва миграциянинг глобал миқиёсда ўсиб бориши билан боғлиқдир.

“РУССЛАВБАНК” АТБ (ЁАЖ) клиринг маркази қуйидагиларни бепул тақдим этади:

  • Пул ўтказмаларига хизмат кўрсатиш учун махсус ишлаб чиқилган оригинал дастурий таъминот.
  • Банкингизнинг масофадан хизмат кўрсатиш каналларида (интернет-банк, терминаллар ва хок.) CONTACT тизими орқали пул маблағларини ўтказиш хизматини амалга оширишга имкон берувчи универсал интеграцион платформа.
  • Барча хавфсизлик талабларига амал қилган ҳолда техник ва ахборот кўмаги.
  • PR кўмаги
  • Фирма услубидан фойдаланиш бўйича реклама материаллари, тавсиялар.

Иштирокчи бўлиш учун CONTACT сотиш каналларини бошқариш Департаментига мурожат этиш лозим:
+7(495) 287–1007, 799–5628
newbank@contact-sys.com