Россияда № 1 тўлов тизими
Бош саҳифаБиз ҳақимиздаЯнгиликларCONTACT тизими BIFF 2014 форумида қатнашди

CONTACT тизими BIFF 2014 форумида қатнашди

20 майгача 2014

CONTACT тўлов тизими Бишкек халқаро молия форумининг (BIFF 2014) ўтказилишига ёрдам кўрсатди, ва маросимнинг бош ҳамкори бўлди.

15 май 2014 йилда Бишкек (Қирғизистон)да бўлиб ўтган BIFF 2014 форуми, яқин хориж мамлакатлари молия бозорининг жорий ҳолати ва ривожланишининг энг долзарб мавзуларида фикр алмашинувларини олиб бориш учун бош майдонларидан бири бўлиб қолди. Маросим Россия Федерацияси, Украина, Қозоғистон, Озарбайжон, Тожикистон, Ўзбекистон, Венгрия, Польша ва бошқа мамлакатлар молия-кредит институтларининг икки юздан ортиқ вакилларини ўзида бирлаштирди. Форум фикр алмашинувларининг асосий мавзулари масофадан туриб тўловлар ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш, пул ўтказмалари ва мобил банкинг, лизинг ва мол-мулкни суғурталаш, молиявий саводхонликка бағишланди.

Маросим доирасида бош ҳамкор тариқасида CONTACT тўлов тизимига Ташкилий Қўмита томонидан эсдалик мукофотлари ва диплом тақдимоти бўлиб ўтди. Бундан ташқари, кўргазма зонасида иштирокчилар CONTACT тизими билан ҳамкорлик қилиш борасидаги жорий таклифлар билан танишиш, тўлов хизматлари кўргазма стендида маслаҳатлар олиш имкониятига эга бўлишди.