Россияда № 1 тўлов тизими
Бош саҳифаБиз ҳақимиздаЯнгиликларCONTACT тизими Хитой Банкида (Bank of China) пул ўтказмаларининг янги хизматини киритди.

CONTACT тизими Хитой Банкида (Bank of China) пул ўтказмаларининг янги хизматини киритди.

14 апрелгача 2014

CONTACT тўлов тизими хусусий мижозлар учун ўтказмаларни амалга оширишга қўшимча равишда юридик шахсларнинг Хитой Банкида  (Bank of China) очилган ҳисоб-рақамларига пулларни ўтказиш имкониятини тақдим этди.

Пул ўтказмаларини Банк ҳисоб-рақамига Россия ва МДҲ ҳудудидаги 40 мингдан ортиқ CONTACT тизими пунктларининг ҳар қайсисидан ўтказиш мумкин. Бунинг учун операционистга қабул қилувчи – юридик шахснинг номи, манзили ва ҳисоб-рақамини айтиш, ҳамда Хитой Банки (Bank of China) нинг қайси бўлинмасида бу ҳисоб-рақам очилганини кўрсатиш талаб этилади.

CONTACT тизими орқали амалга оширилган ўтказманинг қиймати, 1000$ чегарасида бўлса умумий ҳисобда 10$ни ташкил этади, 5000$ гача ўтказма учун – комиссия 15$, янада каттароқ ҳажмдаги суммаларнинг ўтказмаси жўнатувчига 20$га тушади. Пул ўтказмаларини етказиш муддати жўнатиш вақтига боғлиқ. Агарда ўтказма Москва вақти билан соат 12:00 гача амалга оширилган бўлса – унда маблағлар қабул қилувчининг ҳисоб-рақамига кейинги кунда тушади, агарда 12:00 дан кейин бўлса – унда бир кундан кейин.

CONTACT тўлов тизими мазкур мамалакатнинг энг йирик банклари билан бир неча йилдан бери мувафаққиятли ҳамкорлик олиб боради, жумладан: Bank of China, Industrial and Commercial Bank of China, Agricultural Bank of China, Bank of Communications, China CITIC Bank, China Construction Bank, China Merchants Bank, China Minsheng Banking Corp, Postal Savings Bank of China, Guangdong Development Bank, Huaxia Bank ва Industrial Bank. Фақатгина 2013 йилнинг ўзида Хитойга амалга оширилган пул ўтказмалари миқдорининг ўсиш суръати олдинги йилга нисбатан 122 % ни ташкил этди.