Россияда № 1 тўлов тизими
Бош саҳифаБиз ҳақимиздаЯнгиликларРоссия Банки CONTACT тизими қоидаларининг янги таҳририни мувофиқлаштирди.

Россия Банки CONTACT тизими қоидаларининг янги таҳририни мувофиқлаштирди.

30 майгача 2014

29 апрел 2014 йилда Россия Банки CONTACT тизими Қоидаларининг янгиланган версиясини мувофиқлаштирди.

Россия Банки томонидан мувофиқлаштирилган ва тизим оператори АТБ “Русславбанк” (ЁАЖ) Бошқарув Раиси № 79 14 март 2014 йилдан Буйруғи билан тасдиқланган CONTACT Қоидаларининг янги таҳрири, 2014 йил 19 майдан кучга киради. Мазкур вақтда таҳрир Қоидалар Лойиҳаси тариқасида Тизимнинг расмий сайтига жойлаштирилган.

Қоидалар CONTACT Тўлов тизимининг фаолият олиб бориш шарт-шароитларини ва унинг Иштирокчиларининг биргаликда ҳаракат қилишини регламентга солади, Тизимнинг барпо этилиши учун ҳуқуқий ва ташкилий асослар, Тизимга қўшилиш шарт-шароитлари, CONTACT хизматларини тақдим қилиш ва ундан фойдаланиш шарт-шароитларини белгилаб қўяди.

Қоидалар барча иштирокчилар томонидан бажарилиши шарт.

Мазкур воқеа CONTACT тизими фаолият олиб бориш қоидаларининг қонунчилик ва назоратчининг талабларига тўла мувофиқлигини яна бир марта исботлайди. 2012 йилда, Россия Банки CONTACT тизимини тўлов тизимлари операторларининг ягона реестрига 0001 рақами остида қўшиб қўйди, бир йилдан кейин эса Тизимга ижтимоий аҳамиятга эга тизим мавқеини берди.