Россияда № 1 тўлов тизими
Бош саҳифаУчун мижозларПул ўтказмалари Ўтказмани қандай юборилади?

Сизнинг ҳаракатларингиз:

  • Ўзингиз учун қулай бўлган CONTACT Тўлов Тизими шаҳобчасига келиш, олувчига пул ўтказмаси тўланадиган пул ўтказмасини тўлаш мамлакати, шаҳри ва шаҳобчасини танлаш ёки шунчаки мамлакат ва шаҳар номини айтиш (ўтказмаларни беришнинг манзилсиз форматини қўллаб-қувватловчи мамлакатлар учун).
  • Олувчининг паспортида кўрсатилган Ф.И.Ш. ни операторга айтиш.
  • Шахсни тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиш.
  • Кассир-оператор ўтказма бланкини тўлдиради ва ўтказмага ўзига хос рақам белгилайди.
  • Ўтказма суммаси ва воситачилик ҳақини киритиш.
  • Олувчига CONTACT тармоғи ўтказмани тўлаш шаҳобчасининг манзили, пул ўтказмасининг суммаси ва ўзига хос рақамини хабар қилиш. Пул ўтказмаси олувчидан воситачилик ҳақи олмаган ҳолда тўлиқ тўланади.
     

Россия Федерациясиннг амалдаги қонунларига мувофиқ:

  • Россия Федерацияси ҳудудида жисмоний шахсларнинг пул ўтказмалари суммасига чекловлар ўрнатилмаган ҳолда амалга оширилади.
  • РФ рубли ва хорижий валютани Россия ҳудудидан ташқарига яқин ва узоқ хориж мамлакатларига юбориш мумкин.
  • Россия фуқаролари бир кун ичида 5000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган эквивалентдаги РФ рубли ва чет эл валютасини РФ ҳудудидан ташқарига юборишлари мумкин. Хориж фуқаролар нисбатан бу чеклов қўлланилмайди.