Россияда № 1 тўлов тизими
Бош саҳифаУчун мижозларПул ўтказмалари

Пулни ўтказмоқчимисиз?

Россия ҳудуди, яқин ва узоқ хориж мамлакатларидаги CONTACT  Тўлов Тизими шаҳобчалари орқали Сиз қариндошларингиз, яқинларингиз, дўстларингизга ҳисобварақ очмасдан соддалаштирилган тартиб бўйича пулларни тез, ишончли ва арзон ўтказишингиз мумкин.

CONTACT тизими хориж тизимлари ва пул маблағларини ўтказишнинг бошқа усулларидан фойдали тарзда фарқ қилади.

Ўтказмани расмийлаштириш кўп вақтни олмайди ва мижоз томонидан ўтказма бланкини қўлда тўлдиришдан иборат толиқтирувчи тартибларсиз ўтади.

Ўтказмаларни рубл, АҚШ доллари ва Еврода амалга ошириш мумкин.

Ўтказмалар учун ўрнатилган минимал сумма мавжуд эмас.

Тизимнинг тарифлари тўғрисидаги батафсил маълумотлар билан бу ерда танишишингиз мумкин.

Зарур бўлган ҳолларда CONTACT-ҲИСОБВАРАҚ хизматидан фойдаланган ҳолда Сиз пул ўтказмасини Россиянинг исталган банкидаги жисмоний шахсларнинг ҳисобварақларига (рублда) ҳамда Европа (Еврода) ва АҚШнинг (долларда) исталган банкидаги жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳисобварақларига ўтказиш учун юборишингиз мумкин