Россияда № 1 тўлов тизими

Суғуртали ўтказма

CONTACT бўйича пул ўтказмаларини юборишда Сиз бахсиз ҳодисанинг собир бўлиши натижасида ҳаётингизга етказилган зарарни суғурталаш имкониятига эга бўласиз.

Ҳаётни суғурталаш дастуридан қуйидалар фойдаланишлари мумкин:

  • CONTACT Тизими бўйича Россия Федерацияси ҳудудида РФ валютасида ҳисобварақ очмаган ҳолда ўтказмаларни амалга ошираётган жисмоний шахслар;
  • Ёши – 18 дан 55 гача;
  • Фуқаролилиги – РФ резидентлари ва норезидентлари.


Ҳаётни суғурталаш дастурининг шартлари:

  • Суғурта суммасининг миқдори – 25 000 рубл;
  • Суғурталаш муддати – 1 ой;
  • Суғурта тўловининг ҳажми – суғурта суммасининг 100%;
  • Суғурта мукофотининг суммаси:
Юборувчи банк Валюта Суғурта тўлови суммаси, руб.
РУССЛАВБАНК филиаллари RUR 40
РУССЛАВБАНК офислари 100
РУССЛАВБАНК агентлари 100
 

 

Суғурта шартномасига қўшилиш учун Сизнинг Ҳаракатларингиз:

  • CONTACT Тўлов Тизими шаҳобчасига келиш;
  • кассир-операторга ўтказмани CONTACT Тизими бўйича ҳисоб рақам очмасдан СУҒУРТАЛАШ БИЛАН амалга оширишингиз кераклигини айтиш;
  • шахсни тасдиқловчи хужжатни тақдим этиш;
  • Ўтказма аризасини Суғурталаш шартномасига қўшилиш шарти билан имзолаш;
  • Ўтказма суммаси ва суғурта тўловини тўлаш;
  • Тўлов тўғрисидаги квитанция ва Мижоз эслатмасини олиш.


Суғурта белгиларига эга бўлган бахтсиз ҳодиса содир бўлганда:

  • Фойда олувчи — қариндош ёки унинг қонуний вакили Россия, 115114, Москва ш., Дербеневская наб., 7 уй, 22 қур., телефон 8-800-200-5433 манзили бўйича “Ренессанс Жизнь” Суғурта Компаниясига мурожаат қилади ва суғурта ҳодисасининг содир бўлганлиги тўғрисида хабар қилади.*
  • Фойда олувчи Суғуртачига ҳодисани суғурта ҳодисаси деб тан олиш ва суғурта тўловини тўлаш/тўлашни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилиши учун зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этади.
  • • Бахтсиз ҳодиса суғурта ҳодисаси деб тан олинган ҳолларда Суғуртачи Суғурта тўловини Фойда олувчига ўтказишни амалга оширади.**

* Суғурта ҳодисаси тўғрисида хабар қилиш муддати – Фойда олувчи томонидан суғурта белгиларига эга бўлган ҳодисанинг содир бўлганлиги тўғрисидаги маълумотлар олинган вақтдан бошлаб 35 сутка.
** Суғурталаш тўловни амалга ошириш муддати —суғуртали қоплаш тўғрисидаги Далолатнома чиқарилган вақтдан бошлаб 10 иш куни.